Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз бердим

17:33 / 20.12.2022 | Нигора | 570

Ассалому алайкум! Яқин курсдош дугонам бор савдо-сотиқ қилади. Хар хил холат бўлади мандан пул қарз олиб қайтариб беради. (Баъзи холларда каттарок сумма сўраб туради ўзимни пулимни бировдан олиб бердим деб бераман, сабаби вақтида қайтарсин дейман. Лекин хеч хам устига фойиз қўшиб олмайман.) Куни кеча яна четга кетадиган бўлиб қарз сўради манда йўқ дидим. Илтимос убу кимдан бўлса хам 2 ой муддатга олиб бериб турсанг, чин кўнгилдан чиқариб, ўзим устига рахматини қўшиб бераман деди. Бу сафарам ўзимни пулимни синифдош ўртоғимдан сўрадим деб, декабрни охиригача қайтариб бериш шарти билан бердим. Хурсанд бўлиб, албатта рахматини қўшиб бераман деб кетди. Муддати келгач устига бирор сумма қўшиб берса бу судхўрлик бўлиб қолмайдими. Агар пул эмас бирор совға қўшиб берса уни нима қилишим керак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибони шартлашиб олибсизлар. Ўша “совға”сини олманг. Фақат қарзингизни танини қайтариб беринг. Иккингиз ҳам истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat