Ассаламу алайкум! Агар ким биландир бирор тилни ёки бирор китобни ёки умуман олганда бирор манфаатли илмни тезроқ ўрганиш мақсадида олдиндан келишган ҳолда ким биринчи бўлиб шу илмни тезроқ ўрганса ютқазган томон нимадир чин кўнгилдан ҳадя олиб беришга рози бўлса ушбу олинган ҳадя ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қимор бўлади. Учинчи, яъни бегона одам иккингизга мукофот қўйса жоиз. Валлоҳу аълам!