Ассалому алайкум! Бир киши эчкини сўйб терисини шилгунча шу кишини жони узилибди. Шу ярим тозаланган эчки хором бўладими? Динимизда агар бир киши вафот этса олдида турган хар қандай нарса харом бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша киши “Бисмиллааҳи Аллоҳу акбар” деб пичоқ тортганда тирик бўлса бўлди. Тортибоқ ўлса ёки эчкидан олдин жони чиқса ҳам эчки ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!