Ассалому алайкум! Мен яқинда бир жанжал қурбони бўлиб балнитсага тушиб қолдим. Бурним 3 жойидан синган, кўзларим кўкариб кетган, ҳозирча синганлиги сабабли бурнимга сув текизиш мумкин эмас. Юзимга ҳам кўп сув текизолмиман. Таҳорат олишда бурнимга сув тортмаяпман юзимни ҳам қўлимга сув олиб тўкиб намлик билан артаяпман шундай қилган таҳоатим жоизми? 2. Худди шундай ҳолатда аёлим билан яқинлик қилсам ғуслни қандай ҳолатда қилсам жоиз бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ювиладиган аъзодан сув томчилаб турадиган миқдорда сув етказишингиз шарт. Акс ҳолда ювмаган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!