Ассалому алайкум! Банкда ишлайман, одамлани ҳожатини енгиллаштираман. Ойлик оламан албатта. Шу пулларимга уй олсам бўладими ёки фақир мискинларга ёки масжидга бериб юборайми?
– Ва алайкум ассалом! Агар ишингиз рибога алоқадор бўлса ишингиз ҳам уни орқасидан топганингиз ҳам ўша ҳукмда бўлади. Ҳаром пул масжидга берилмайди. Шариатимизда ҳаром пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш. Валлоҳу аълам!