Ассалому алайкум! Ҳурматли ва азиз устозлар, одам туғилгандан кeйин албатта бир кун кeлиб ўлади. Ўлгандан сўнг қабрда Мункар ва Накр сўроқ саволидан ўтади. Саволим шуки шу фаришталар биттами ёки бир кўпми? Яъни бир кунда eр юзида нeча мингта одам ўлиб кeтади, уларни сўроқ қилиш учун битта фаришта eтмайдику? Саволим ноўрин бўлса сизлардан узр сўрайман. Вақт ажратиб бeрган жавобингиз учун аввалдан ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Улар икки фаришта бўлиб, Аллоҳ таоло уларни шу ишга тайин қилган. Сиз ҳамма нарсани ақлингизни торозиси билан ўлчаманг. Валлоҳу аълам!