Ассалому алайкум! Бизнинг уйимиз остидан доимо гурс-гурс овоз чиқади. Буни сабабини ҳеч била олмаяпман. Авваллари бир муллага қўй бериб ўқитар эдик, кейин шу овоз йўқолар эди. Аммо бироз вақт ўтгач яна пайдо бўлади. Худди биров югураётгандек. Умуман бу овоз йўқолмаябди, кечаси-ю кундузи шу овоз. Хозир эса шуни қилмай қўйдик, яъни муллага ўқитишни(молиявий аҳволимиз бироз оғирлашганлиги туфайли). Айтингчи, бу нима бўлиши мумкин? Ва бу ҳолатда қандай йўл тутайлик.
– Ва алайкум ассалом! Сизлар шаръий йўл билан руқия ўқийдиган устоз билан маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!