Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

21:56 / 06.12.2022 | Jasurbek | 598

Ассалому алайкум! Шундай хадис бор екан: Агар сизлар гунох қилмасангизлар, Аллоҳ бошқа бир гунох қиладиган халқни яратади. Улар гунохларига истиғфор айтишади. Ва Аллоҳ уларнинг гунохини кечиради. Имом муслим ривояти. Шу хадисни шарлаб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда қуйидагича келади:

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا لَذَهَبَ اللهُ بِكُمْ وَلَجَاءَ بِقَوْمٍ يُذْنِبُونَ فَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ فَيَغْفِرُ لَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِي

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас. Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди. Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим. Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг афв ва мағфирати намоён бўлади. Аммо зинҳор-базинҳор бу ҳадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat