Ассалому алайкум! Бир жойда ўқиб қолдим, қиёматта бир банда кавсар сувидан ичади лекин гуноҳи туфайли дўзаҳга тушади. Росулуллоҳ кавсар сувидан бир марта ичган абадий чанқоқлик кўрмайди деганлар. Шу банда дўзаҳда азобланса ҳам лекин чанқамас экан шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! Айрим уламоларнинг шундай қавли бор. Қози Иёз таржиҳ қилган қавлга кўра эса ҳавз сиротдан кейиндир. Ҳавздан кейин дўзахга кириш йўқ. Валлоҳу аълам!