Ассалому алайкум! Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга олти нарсага кафолат берсангизлар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман. Гапирсангиз, рост гапиринглар, ваъда берсангиз, вафо қилинглар, омонатни адо қилинглар, авратларни номаҳрамлардан сақланглар, кўзингизни (бегоналардан)пастлатинглар, ва қўлингизга эрк берманглар». Шундай ҳадис борми?
Ва алайкум ассалом!
عن عبادة بن صامت رضي الله عنه:أن النبي صلى الله عليه وسلم قال اضمنوا لي ستا من أنفسكم ، أضمن لكم الجنة : اصدقوا إذا حدثتم، وأوفوا إذا وعدتم، وأدوا إذا اؤتمنتم، واحفظوا فروجكم، وغضوا أبصاركم، وكفوا أيديكم). رواه أحمد
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Менга олти нарсага кафолат берсангизлар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман. Гапирсангиз, рост гапиринглар, ваъда қилсангиз, вафо қилинглар, сизларга омонат қўйилса, уни адо қилинглар, авратларингизни (номаҳрамлардан) сақланглар, назарингизни (бегоналардан)пастлатинглар, ва қўлингизга эрк берманглар".
Имом Аҳмад ривояти. Яна бошқа бир ҳадисда :
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсани (ёмонликдан) тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Банда тилини ва фаржини ёмонликдан тийса, жаннатга кириши кафолатли бўлиб қолар экан. Бас, ҳар банда Пайғамбар алайҳиссаломдан ўша кафолатни олишга ҳаракат қилмоғи лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!