Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қаср қилиш ҳақида

22:46 / 06.12.2022 | 535

Ассалому алайкум! Мен хозир россиядаман бир заводда ишлаб худо қодир қилганича намозларни қолдирмасдан ўқийябман сўрамоқчи бўлган нарсам биз потент тўғрилагани ФМС га бориб бир кунгача қолиб кетамиз шу патент ташвиши билан юрганимизда намозни қаср қилиб ўқисак бўладими? Мисол кремлни кўргани москвага борганимизда намозни ўтказиб юбормаслик учун қаср қиламизми ахир иш жойимизга қайтиб келиб узоқ вақт қоламизку иш жойимизда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозни қаср қилиш мусофирнинг зиммасидаги вожибдир. Фиқҳда мусофир деб ўз юртидан ташқарига чиққан ҳар қандай инсонни эмас, балки доимий ёки вақтинча (15 кундан кўп) яшаб турган жойидан 89 км узоқликдаги жойни қасд қилиб чиққан ва ўша ерда 15 кун ёки ундан кўп муддат туришни ният қилмаган кишига айтилади. Ҳолатингизни шу қоидага қиёслаб кўринг. Фаразан сиз юртингиздан сафарга чиқиб ўша заводда ёки унинг атрофида 15 кундан узоқ вақт яшашни ният қилиб келгансиз. Энди ўша жойдан “ФМС” ёки Москвага боришни қасд қилиб йўлга чиқсангиз унинг масофасига қарайсиз. Агар масофаси 89 км ёки ундан зиёд бўлса намозларни қаср ўқийсиз, ундан оз бўлса тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat