Ассалому алайкум! Онамлар вафот этганларида туғилиб ўсган жойлари Хоразм вилоятига дафн этилганлар. Биз барча фарзандлар Тошкент шаҳрида оиламиз билан яшаймиз. Албатта, Онамиз қабрларини имкон қадар зиёрат қилгимиз келади. Оиламизга яқин инсонимиз биз фарзандларга енгиллик қилиш мақсадида, Онамиз қабридан бир ховуч тупроқ олиб келиб Тошкент шаҳрида қабр қилдирибдилар. Бу амал динимизда қанчалик тўғри? Бу янги қабрни зиёрат қилиш ва уни Онамизнинг қабри сифатида кўришимиз нотўғри амал бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилманглар. Бу бидъат. Валлоҳу аълам!