Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етим қариндош

00:31 / 10.08.2021 | Vish | 960

Ассалому алайкум! 1) Нотўғри йўл билан топилган пулни тўламокчи эдим. Лекин у пулни эгасини топиб тўлашни иложи йўқ. Шу пулни (эгасининг номидан) етим мискинларга беришим жоизми ва нима деб берилади эхсон дебми? 2) қасам каффоратини адо этишим керак, кимларга бериш авзалроқ кучадаги етим мискинларгами, оиламдагиларга берсам хам бўладими ёки қийналган қариндошларга берган авзалроқми? 3) Холамни эри вафот этган ёш болалари билан қолган. Холамга хар ой эхсон (болаларизга убу нарса оласиз) деб пул бериб турсам бўладими? Мободо беролмай қолсам буни зарари йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатасиз. Фарқи йўқ, “эҳсон” ёки “садақа” деса бўлади.

2). Муҳтожроқларига.

3). Муҳтож бўлса, беришингиз жоиз. Бу мажбурият эмас, имконингизда келиб чиқиб берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat