Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дилозорлик ҳақида

14:31 / 19.10.2015 | jahongir 1982 | 3555

Ассаламу алайкум! Ҳаётимиз давомида билиб-билмасдан инсонларни дилини оғритиб қўямиз, бу эса улкан гуноҳ эканлигини ҳам биламиз. Тўғрисини айтсам, Аллоҳ гуноҳларимизни Ўзи мағфират этсин, мен ҳам шу каби инсонлар қаторидан жой олганимдан чуқур надоматдаман ва шу масалада ўйлаб ва илми бор одамларданн сўраб, мени тинчлантирадиган жавоблар ололмаганимдан афсусдаман. Инша Аллоҳ эслаганимча кечирим сўрашга ҳаракат қилмоқдаман десам, ёлғон гапирмаган бўламан. Аммо, шунга қарамасдан, кимларни дилини оғритганимни тўлиқ ўзим ҳам билмайман. Уламоларимиздан токи ўша мазлум кечирмагунига қадар Аллоҳ ҳам кечирмаслигини эшитиб, тинчим йўқолди. Илтимос, дилозорликнинг бу дунёдаги каффорати ҳақида ёзсангизлар. Шояд бошқалар ҳам билса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дилозорликнинг каффорати Аллоҳга тавба қилиш ва мазлумни рози қилиш. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat