- Ва алайкум ассалом! Ийлода эркак энг ками 4 ой хотинига яқинлик қилмаслик(жинсий алоқа қилмаслик)ка қасам ичади. Яъни “Сенга энг ками 4 ой яқинлик қилмасликка қасам ичдим” дейди. Шуни ийло дейилади. Шу масаладан келиб чиқиб кўпчилик 4 ой бирга яшамаса ёки нафақа бермаса никоҳ бузилади деб гап чиқаришган. Бу мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!