Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

16:38 / 07.12.2022 | Ruhsora | 920

Мен оилам билан чет давлатда яшайман. Турмуш ўртоғим ибодатга киришимга сабабчи бўлганлар. Илми бор лекин амал қилмайди. Намоз ҳам ўқимайди. Уйга кредитга егуликлар олиб келган эди. Мен норози бўлдим. Жаҳли чиқди. Ундай бўлса чиқ йўқол деб айтди. Орадан вақт ўтиб, бундай гаплар орага талоқ туширади десам, мен талоқ ниятида айтганим йўқ деяяпти. Лекин ҳеч қалбим хотиржам эмас. Талоқ ҳақида бирон гап эшитсам сиқиламан. Талоқ ниятида аймадим дедику деб ўзимга тасалли бераман. Шундай булсада хотиржам эмасман. Чунки у пайтдаги ғазаби, Бошқа яшамаслик ниятида айтгандай туюлаяпти. 1. Мен эримдан никоҳимизни янгилаб олайлик деб талаб қилсам бўладими? 2. Бу ерда яқинларимиз йўқ, лекин бир ўзбек оила билан яқинмиз. Никоҳда шу оила гувоҳлик қилса бўладими? Улар ҳам ибодатда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳақиқатдан ҳам талоқ ниятида айтмаган бўлса талоқ тушмаган.

2). Бўлади. Гувоҳлар икки мусулмон эркак ёки бир мусулмон эркак ва икки муслима аёл бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat