Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш

16:47 / 27.02.2022 | G'iyosxon | 1544

Ассалому алайкум! Ота-онамга опаларига эр чиқмаса 30га кирган ўғлини уйлаш ҳақида бирор бир қалбга етиб борувчи маслаҳатлардан беринг. Мен 30 чиқсам ҳам опаларим ота онам уйланмайсан дейишади. Агар уйдан чиқиб кетиб уйлансан икки дунё рози эмасмиз, сен намозга динга берилиб айниб кетяпсан дейишяпти. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келдади:

وعن أبي سعيد وابن عباس - رضي الله عنه - ما قالا : قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - من ولد له ولد فليحسن اسمه وأدبه فإذا بلغ فليزوجه فإن بلغ ولم يزوجه فأصاب إثما فإنما إثمه على أبيه . رواه البيهقي في شعب الإيمان

Абу Саъид ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким фарзанд кўрса унга чиройли исм қўйсин, одобини гўзал қилсин. Балоғатга етганида уни никоҳлаб қўйсин. Агар балоғатга етса-ю уни никоҳлаб қўймаса, шу туфайли бола гуноҳга қўл урса, унинг гуноҳи отасига (ҳам) бўлади”. Байҳақий Шўабул иймонда ривоят қилган. Ҳадиснинг санади заиф. 
Кимки ўғил бўлсин, қиз бўлсин бирор фарзанд билан ризқлантириладиган бўлса, унга аввало чиройли исм қўйиши, ҳалол ва ҳаромни таълим бериши, ибодатни ўргатиши, гўзал одоб бериши лозим. Балоғатга етгач, оила қуриш учун фарзанднинг ўзи ҳаракат қилмоғи зарур. Агар фақирлик туфайли буни ҳеч имконини топа олмаса, отаси унга кўмаклашиши керак. Агар бунга қодир бўла туриб, ёрдам бермаса ва фарзанд фаҳш ёки унга яқин ишларга қўл уриб қўйса, ота ҳам унинг гуноҳига шерик бўлиб қолади. Бу ҳадиси шарифни гуноҳга тарғиб деб тушунмаслик лозим. Фарзанд қилган ҳар бир гуноҳи учун ўзи жавоб бериши муқаррар. Унинг фақирлиги, ёхуд ота-онаси тарафдан монелик бўлгани туфайли никоҳлана олмаслиги фаҳшга қўл уриш учун ҳеч қачон узр бўлмайди. Балки, билиб туриб бу жирканч ишга қўл ургани учун янада гуноҳи каттароқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat