Ассалому алайкум! Ёшим 23 да. Маълумотим олий. Уйланиш арафасидаман. Пайғамбаримиз келтирган суннатларига ҳамиша риоя қилишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда ота-онамга бўлажак келин томонидан юбориладиган ҳар хил сеп, мебель каби бидъат нарсалар бўлмаслигини, уларнинг барчасига ўз кучим билан эришишим ҳақида айтгандим. Қаттиқ қаршиликка учрадим. Кўп қаттиқ гапларни айтишди. Ота-боболаримиз шундай қилиб келган дейишди. Лекин уларга қаттиқ қаршилик қилишда давом этяпман. Бу борада ота-онани норози қилган номунофиқлардан бўлиб қолмайманми? Ёки бу вазиятда қандай йўл тутишим керак. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларга гапириб ўтирмасдан ишингизни қилаверинг. Келин томонга ўша нарсаларни ўзингиз бериб бўлса ҳам чора қилинг. Валлоҳу аълам!