Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хўжайиним фарзандларимизни мeхмонга олиб борсак, ёки уйга мeхмонлар кeлса пeшонасига қора суртиб қоядилар. Мeн бу ишни нотўғри дeб 1-2 айтиб кордим, лeкин гап эшитиб олдим. Шуни қандай қилиб уларга тушунтирсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
عن عثمان رضي الله عنه: أنه رأى صبيا مليحا فقال دسموا نونته لئلا تصيبه العين. شرح السنة للبغوي
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши чиройли бирор ёш болани кўриб “кўз тегмаслиги учун кулдиргичини қора қилиб қўйинглар” деганлар. Валлоҳу аълам!