Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирдаги турмуш

21:28 / 07.12.2022 | Zohidjon | 857

Ассалому алайкум! Мен мусофирдаман уйланмаганман иншааллоҳ ватанимизга борип уйланиш нийятим лекин бир танишим гайри динга уйланса болади деб қолади у динни қабул қилмаса ҳам деб айтди шу қанчалик тўғри. Диний нигоҳлатиб олинсаю динни қабул қилмаса уни юришидаги очиқлик мисол алкагол ичишлигини гуноҳи диндор эрини ҳам жаҳаннам азобига тортиши мумкинми? 2. Биз афтобусда ёл ҳаққини чипта олиб толамасдан юрсак ҳам боладиган шароит бор экан шунда ёл ҳаққини адо қилмасдан юрсак жоизми шариатимиз бунга нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Насроний ва яҳудий динидаги аёлларга никоҳланиш жоиз. Эр аҳли китоблардан бўлган аёлини ҳам муслима аёли каби ҳаромдан қайтариши ва яхшиликка буюриши лозим. У албатта бундан сўралади.
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида айтади:

الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ حِلٌّ لَّكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلُّ لَّهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ وَمَن يَكْفُرْ بِالإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ۝

«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали беҳуда кетади ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир» (5-оят).
Бу ояти кариманинг аввалида: «Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди», деб юқорида зикр қилиб ўтилган олимақом маъно яна бир бор таъкидланмоқда. Кейин эса, ҳалол-ҳаром масаласида ғайридин миллатлар билан ҳам ўзига хос муомалалар, кенгчиликлар борлиги эслатилиб, бу ҳақда баъзи ҳукмлар баён қилинмоқда:«Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир». Ислом мусулмонларга номусулмонлар билан бирга тинч-омон яшашга рухсат берган. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Модомики мусулмонлар жамиятда бошқа дин вакиллари билан биргаликда яшар эканлар, табиийки, ўртада турли шаклда яқин алоқалар бўлиши, ўзаро борди-келди қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйган сўйишлари ҳалол қилинган. Бу оятда «таом» сўзи қўлланган, аммо ундан аҳли китобларнинг барча таомлари, жумладан, чўчқа ёки бошқа ҳаром ҳайвонларнинг гўшти, ароққа ўхшаш ичимликлари ҳам ҳалол экан-да, деб тушунилмаслиги керак. Бу нарсаларнинг ҳаромлиги ўз-ўзидан ҳаммага маълум. Асли ўзи ҳалол бўлган бошқа нарсалар ҳақида ҳам аввал айтиб ўтилди. Демак, бу ерда гап гўшти асли ҳалол бўлган ҳайвонлар аҳли китобларнинг динлари асосида сўйилган бўлса, ҳалол бўлишлиги ҳақида кетмоқда. Баъзи кишилар: «Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир», дейишлик нима учун керак бўлди экан? Улар Қуръон ҳукмига амал қилишмайди-ку? Ҳалол-ҳаромнинг фарқига ҳам боришмайди-ку, дейишлари мумкин. Уламоларимиз бунга жавобан: «Мазкур хитоб мўминларга қаратилган, сизлар ҳам уларга ўз таомингиздан берсангиз бўлаверади, деганидир», дейдилар.Бошқа дин вакилларига нисбатан Исломдаги бағрикенглик ушбу ҳукм билан чегаралиниб қолмайди. Балки яна ҳам чуқурроқ, яна ҳам нозикроқ масалада–никоҳ масаласида ҳам кўрилади:«Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир».Мусулмон эр кишига муслима, афийфага (покиза аёлга) иффатли бўлиб, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай, маҳрини бериб уйланиши шарт бўлганидек, аҳли китобдан бўлган афийфага–покиза аёлларга уйланишида ҳам мазкур нарсалар шарт қилинди.Аввал айтиб ўтганимиздек, бир жамиятда яшаётган икки диндаги шахс ўртасида уйланиш масаласи ҳам кўтарилиши мумкин. Шунинг эътиборидан Исломда мусулмон эркакнинг аҳли китоб аёлга уйланишига рухсат берилган. Бундай никоҳда хотин ўз истагига биноан динини ушлаб қолиши мумкин. У ўз дини кўрсатмаларига амал қилаверади. Ислом дини унинг ҳамма ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бундай бағрикенглик жамики инсониятнинг бахтига кафолат берувчи мукаммал дин бўлмиш Исломга хос, холос. Бу ҳукмнинг нақадар инсонпарвар эканлигини англаб етиш учун бошқа динларга бир назар солишнинг ўзи кифоя.Масалан, насороларнинг динида католик мазҳабидаги эркак ҳатто православ мазҳабидаги аёлга уйлана олмайди. Шунингдек, протестант ёки моруний мазҳабидаги аёлга ҳам уйланолмайдииУшбу ўта аҳамиятли ҳукмларнинг сўнггида шиддатли таҳдид келяпти:«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали беҳуда кетади ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир».Мазкур ҳукмларга оғишмай амал қилиш иймондандир, бошқача қилиб айтганда, иймон белгисидир. Кимки ушбу ҳукмлардан юз ўгирса, иймонни инкор қилган, ундан юз ўгирган бўлади. Иймондан юз ўгирган, иймонни инкор қилган одамнинг эса, аввал қилган ҳамма амаллари беҳуда кетади. Бу маъно Қуръон матнида «ҳабата» сўзи билан ифодаланган. Бирор ҳайвон заҳарли ўсимлик еб, қорни шишиб ўлса, ҳабата кетди, дейилади. Ботил амал ҳам заҳарли ўсимликка ўхшайди, уни қилган кимсага офат келтиради. Энг ёмони–охиратда у зиёнкорлардан бўлади.Аллоҳ таоло мусулмонларга ғайридин аёллардан фақат масийҳий ва яҳудий динига эътиқод қиладиганларига уйланишга рухсат берган, холос.Аллоҳ таоло: «Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Мўминаларнинг афийфалари ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам», деган.Шу ҳукмга биноан баъзи саҳобаи киромлар ҳам аҳли китоб–масиҳия ва яҳудия аёлларга уйланганлар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Ноила бинти ал-Фироза ал-Калбия исмли масийҳия аёлга уйланганлар. У аёл кейин, ҳазрати Усмон билан яшаб туриб мусулмон бўлган. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳам Мадоин шаҳрилик яҳудия аёлга уйланганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَلَا كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالْإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْهُمْ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى بَيْتِ زَوْجِهَا وَوَلَدِهِ وَهِيَ مَسْئُولَةٌ عَنْهُمْ ... رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар. Барчангиз раҳбарсизлар ва ўз қўл остидагиларингиздан сўралурсизлар. Одамлар устидан турган имом раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур. Эр киши ўз аҳли байтида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур. Аёл киши эри ва (эрининг) Ўғли уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур…» – дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
2). Фирибгарлик ёки кўзбўямачилик йўли билан бўлса ҳаром. Автобус эгаларининг ўзи рози бўлиб, бепул ҳизмат кўрсатишса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat