Ассалому алайкум хурматли Шайх ҳазратлари.Манга бир савол берилди, аммо билмай турибман. Жавоб берсангиз. 1. Бир аёлнинг эри 10 йил муқаддам Россияга ишлашга кетган, аммо шунча вақтдан бери унинг тирик, ё ўлик эканлиги номаълум.Бир йилдан бери ўша аёл касалдан боши чикмай қолган.Врачга борса :-"Сиз оила қуринг", деган. Аммо эрим на келмаяпди, на талоғимни бермаган, демоқда.Аммо баъзилар:"Сиз пинҳона оила қуриб яшайверинг", демоқда.Бу аёл зино балосидан қўрқиб турибди! Бу аёл нима қилиши керак ?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Икки тараф қариндошлари, маҳалла вакллари ва имом иштирокида аёлнинг аризаси кўрилиб, никоҳ бузулгани эълон қилинади. Сўнг аёл идда ўтириб, иддаси чиққандан кейин янги эрга никоҳланса бўлади.