Ассалому алайкум! Мени ёшим 31 да йигитман. Бугун бир иш бўлди яни катта йўлдан ўта олмаяпган бир бегона (ногирон) қизни қўлидан тутиб ўтиб олишига кўмаклашдим. Шу ишим тўғри бўлдими? Савоб иш қиламан деб номахрам бўлгани учун гунох эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Сиздан бошқа ёрдам берадиган бирор аёл киши бўлмасдан зарурат юзасидан ушлаган бўлсангиз гуноҳ дейилмайди. Валлоҳу аълам!