Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Аъроф" сураси

14:36 / 22.12.2015 | lutfilloh | 2511

Ассалому алайкум! Узтоз “Аъроф” сураси 3-оятини тушунмадим. Унда “Сизлар роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар, ундан бошқа валий дўстларга эргашинглар. Жуда оз эслайсилар. Илтимос шуни тафсирини тушунтириб беринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 3. Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа дўстларга эргашманглар. Қанчалар оз эслатма оласизлар-а?!
Инсонлар бу дунёда эргашмоғи лозим бўлган бирдан-бир нарса ўз Роббларидан – тарбиячилари, йўлловчилари, эгалари, ризқ берувчилари ва ҳомийлари бўлмиш Аллоҳдан нозил бўлган Қуръондир.
Инсонлар Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай дўстга эргашмасликлари керак. Чунки Аллоҳдан бошқага эргашган киши нажот топмайди. Аммо, минг афсуски, ғофил инсонлар буни англамайдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга хитоб қилиб:
«Қанчалар оз эслатма оласизлар-а?!» – демоқда.
Тарихда эса оз эслаганлар – Аллоҳдан нозил бўлган нарсага эргашмай, Аллоҳдан ўзгани дўст тутганлар ҳалокатга йўлиққанлар.
Исённинг оқибати қандай бўлишини қуйидаги оятлар баён қилади:

4. Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик. Бас, азобимиз уларга тун уйқусида ёки кун уйқусида келди.
Яъни Аллоҳ таоло исён қилган кўплаб қавмларни ҳалокатга учратган. Одатда уларга Аллоҳнинг азоби кечаси ёки кундузи ухлаб ётган вақтларида, ғафлатнинг чўққисига чиққанларида келган.
 
5. Бас, азобимиз келган чоғида уларнинг даъволари «Албатта, биз золимлардан бўлган эдик», дейишларидан бошқа нарса бўлмади.
Яъни улар азобга учраганларида даъво қилиш учун ҳеч нарса келтира олмайдилар. Айтган гаплари фақат «Албатта, биз золимлардан бўлган эдик» дея ўз гуноҳларини эътироф этиш бўлади, холос. Зулмнинг энг каттаси ширкдир. Демак, улар ўзларининг бошқа гуноҳлари қатори, мушрик эканликларини ҳам эътироф қиладилар.
Мушрик, кофир ва гуноҳкорлар фақат бу дунёдагина азобга дучор қилинмайди, балки асосий азоб-уқубат охиратда бўлади:
 
6. Бас, албатта, расул юборилганлардан ҳам ва албатта, расуллардан ҳам сўраяжакмиз.
Яъни охиратда пайғамбар келган ҳар бир қавмдан ва шахсдан «Сизларга пайғамбар келдими? Бизнинг амрларимизни етказдими? Сизлар нима дедингиз?» – деб сўралади. Шунингдек, пайғамбарлардан ҳам «Амримизни умматларингизга етказдингизми? Улар сизга қандай жавоб бердилар?» – деб сўралади.
 
7. Бас, уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз. Ҳолбуки, Биз ғойиб бўлмаган эдик.
Демак, аввалги оятдаги савол бирор нарсани аниқлаш учун эмас, балки гуноҳни иқрор қилдириш учун берилар экан. Ушбу оятдан кейин
«…уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз», – дейилмоқда.
Яъни Аллоҳ таоло ҳамма нарсани Ўзининг шомил илми ила билиб турган. Энди эса қиёматда халойиқнинг ҳузурида ўша илм асосида гуноҳларини ўзларига айтиб беради. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсадан ғойиб бўлмаган. У Зот ҳар нарсанинг ҳузурида ҳозиру нозирдир.
 
8. Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимларнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар, ҳа, ўшалар зафар топувчилардир.("Тафсири Ҳилол" китобидан)
Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat