! Автосалонлардан машина сотиб олишдаги бериладиган пора ("шапка") лар ҳақидаги саволларга берган жавобларингизни баъзиларини ўқиб чиқдим. Хозирги кунларда машина олиш ниятидаман. Шу кунларда салонларда чет элга сотиш яхши бўлмаганлиги туфайли машина сотиб олиш бироз осонлашди хаттоки "шапка" сиз ҳам олиш мумкин. Лекин шу ҳолатда ҳам машинага "счёт"ни "шапка"сиз олиш шу иш ичида юрганларга осон. Масалан мен салонма салон юриб "шапка" бермасдан машина сотиб ола олмаслигим мумкин. Шунинг учун мен шу иш ичида юрган танишимга мени машинани ўз нархида олишимга ёрдам бергани учун пул берсам бўладими? Бу порага кириб қолмайдими? Лекин мени берадиган пулим машина шапкасидан анча кам бўлади. Масалан "шапка" 1000$ бўлса, мен унга 100$ беришим мумкин. Лекин мен унга ёрдам бергани учун берган пулимни маълум бир қисмини салондаги одамга пора берган бўлсачи. Унда гуноҳга шерик бўлмайманми? Агар ноўрин савол берган бўлсам маъзур тутгайсиз. Аллоҳ дин учун қилаётган амалларингизни Ўзи муносиб мукофотласин!
Сиз унинг хизматидан фойдаланиб машина сотиб олсангиз ва хизмат ҳақини келишган миқорда берсангиз бўлади.