Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик ҳақида

07:27 / 30.10.2015 | jahongir 1982 | 2688

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари! Онамнинг нисобига етган тилла ва бошқа буюмлари бор, 200 минг сўмга яқин миқдорда пенсия олади ва уни эҳсон қилади. Онамга қурбонлик жоиз бўлса, у ҳолда мен ўғли сифатида ўз маблағимдан ҳайвон олиб берсам бўладими? Ёки онам ўзларининг ихтиёридаги тиллолардан бирини сотиб қурбонлик қилишлари керакми? Шу кунга қадар онамни ўз маблағидан қурбонлик қилганини билмаймайман, аммо мен ўз маблағимдан қурбонлик қилиб, ота-онам ва аҳли оиламдан деб ният қиламан. Бу қурбонлигим ота-онамга ҳам, улар қурбонлик қилгандек инобатга олинадими? Онам ҳозир 58 ёшдалар, 35 ёшларида бева қолганлар. Ўша вақтда мен 10 ёш эдим. Онам 45 ёшларига қадар савдо билан шуғулланганлар ва пуллари кўпайганда мени ва икки опамни турмушга бериб, уйлантирганлар. Устига-устак мени ўзга шаҳарларда ўқитганлар ҳам. Топган даромадларини бизни тарбиялашга сарфлаганлар. Валлоху аълам. Шунда онамга ҳам қурбонлик вожибми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Онангизга ҳайвон олиб ҳадя қиласиз, онангиз қурбонлик қилади. Тиллоларидан бирортасини сотиб қилишлари шарт эмас.
2). “Ота-онам ва аҳли оиламдан” деб қилаётган қурбонлигингизни уларга билдириб, ўз ҳиссаларидан уларга ҳадя қиласиз. Шунда қурбонлик уларнинг ҳам номидан бўлади. Албатта ҳайвон туя ёки мол бўлиши керак. Агар қўй ёки эчки бўлса, Бир кишининг номидан бўлади.
3). Онангизни моли нисобга етган бўлса, қурбонлик вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat