Бисмилаҳи Роҳмани Роҳим.Ассаламу алайкум ва раҳматулоҳи ва баракатуҳ.Оллоҳга ҳамду санолар булсин юртимизда ислом динига содиқ булган шайҳлар борлигига.Жанобу ҳазрат сизни ҳар-қандай масалада одил фикрингиз яний биз муминлар ҳақни топишимизда Шайтоний васвасга тушибқолмаслик мақсадида ушбу яратилган шаройит учун оллоҳдан дуо-қилиб сураймиз сизни илимингизни янада зиёда қилсин, бу форумни таҳлил қилиб келаётган биродарларданҳам оллоҳ рози булсин омин.Жанобу ҳазрат бир масалада сизнинг ёрдамингизга муҳтож булиб қолдик яний 4т муминУртасига совуқчилик тушубқолди.Булардан 2си ака-ука Шукур ва Одил, намозҳон бирлари ҳожи илимлари бор ойилалик икковлариҳам, бу биродарлар пул топиш мақсадида бошқа 2ки биродардан катта миқдорда пул қарзга олишди рози қилиш шарти билан, 2ки биродардан Шукурҳожи бу пулларга жавобгарлик олди, фойда булса акага қушилиб Одил укаҳам тенг яримига шерик эди, аслида Одилука 2ки биродарни шу ишдан даромад бордеб биз биродарларни жалб қилган, оз фурсат иш қилишди даромад куришди пул эгаларигаҳам фойдадан келишилган насибани беришди, вақт утиб уларни қилган ишлари ёқмаганлиги сабабли пул берган биродардан бири уз пулини талаб қила бошлади анча вақт утди пулларини олиш мақсадида уз ёрдаминиҳам таклиф қилди, оҳир оқибат пулларни уз буйнига олган Шукурҳожи пулларидан дарак юқлигидан саросимага тушди, Одил эса шунда акага зиёнга шерик эмасман деб элон қилди. Вақт утиб пул берган 2ки биродар Шукурҳожи ва Одилдан уз пулларини қаттиқ талаб қила бошладилар, Одил мен пулга жавоб олмаганман жавоб олган одам жавоб берсин деб узини чэтга олди, Одилда шу ишдан фойда ортириб уз матиз машинасини нехсия автомобили қилиб олган шу машинаси бор. Шукурҳожида эса 1та турар жойидан бошқа ҳечнарсаси юқ.Ҳазрат айтингчи, Шукурҳожи пулни бир қисмини қули билан олмаган булсадаҳам , тили билан гувоҳлик бериб пулга ман жавоб деб олган, бу огзаки тил билан гувоҳлик берганиҳам пулни бутун қайтишига жавобгарлик буладими ? Одилни ҳаракати дурисми акасини молиявий қийн аҳволга тушиб қолганлигини куратуриб у 2ки биродарларни оз булсаҳам уша машинасини сотиб шунга сабир қилиб туринглар қолганини акам билан эгиниб берамиз деб ака-ука ришталарини узмасдан бошқаларга урнак буладиган даражада жавоб қилса булармиди ?Қарздорга Одилҳам кирадими ? Жанобу Ҳазрат шариятда бу ишларни қандай амалга ошириш лозим булади. бизга шу масалада одил фикрингиз керак, оллоҳ сизни шунга қодир қилсин.Ассаламу алайкум ва раҳматулоҳи ва баракатуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби масалалар икки тарафнинг иштирокида, жонли мажлисда ҳал қилинади.