Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қасд қилган саволим билан аввало шайх ҳазратларига сонгра барча форумдагиларга мурожаат қилмоқчиман. Мен ҳозирда Дубаида Атлантис Палм Жумеираҳ меҳмонхонасида ишлаяпман.Бу ерда намозлар иш вақтининг узлуксизлиги туфайли турли вақтларда оқилаверади.Масалан,пешин вақти болиши билан 4-5 киши жамоат болиб олиб пешинни адо этади.Аммо жамоатнинг ярмида ёки охирида келиб қолган киши унга қошилмасдан алоҳида намоз оқийверади.Шунингдек 4-5 киши алоҳида ҳолда намозни адо этиб турган вазиятда янги келганлар 2-3 ёки 4-5 ададда жамоат болиб намоз оқийверишади.Айни чоқда мазҳаблар масаласи ҳам бу ерда унчалик этиборли эмас.Ҳанафия мазҳаби бойича ҳам Шофеий мазҳаби бойича ҳам адо қилинмоқда.Шу оринда яна бир ажаб ҳолат:бошқалар(дейлик 4-5 киши) алоҳида ҳолда намоз оқиб турса,мен озим учун азон ва иқомат айтишимга тогри келади. Бу ерда яна бир муаммо Қур'они Карим ҳурмати билан боглиқ масала.Намоз учун ажратилган хонага 30-35тача Қуро'ни Карим,Ҳадиси Шариф китоблари,Тафсирлар қойилган.Аммо бу муқаддас китоблар ерга қойилган жавонга жойлаштирилган.Агар жавонга юзма юз келадиган болсангиз,жавоннинг энг пастида жойлашган Қурони Карим топигингиз билан баравар туради.Шундай арабларни ҳам кордикки,улар Мус'ҳаф мутолаасидан сонг уни шундоқ оёқлари ёнига қойиб намоз оқийверишади(айни вақтда жавонни каттароқ шкафга алмаштириш учун ҳаракат болмоқда). Юқоридаги ҳолатлар юзасидан оз муносабатларингизни билдирсангиз. Олдиндан катта раҳмат.Аллоҳ рози болсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Албатта, айтиб ўтилган ҳолатлар афсусланарли. Уларни тўғрилаш керак. Агар масъул доиралар бу ҳолатни тузатишса, яхши бўлар эди. Сизлар уларга хабар беринглар.