Саволим динимиз ибодатларининг Давлатимиз чиқарган қонуний тартибларга зид келиш-келмаслиги ҳақида, жумладан:
1) бир мўмин иккинчи бир иймон келтирган мўминни тартибга чақириб, ибодатларни тўлиқроқ қилишга чорласа, ёки шунга қўшимча равишда ибодатни қандай адо этиш бўйича маслаҳатлар берса, ўргатса бу – миссионерлик ёки шунга ўхшаган қонунбузарлик бўладими?
2) яқин дўстлар намознинг савобини ошириш мақсадида жамоа бўлиб ўқисаларчи?
3) мажлисларда (ўтириш, зиёфат) дунёвий мавзуларда суҳбатлашмай дини Исломни муҳокама қилсаларчи? !
Сўнгги пайтда шунақа гаплар оралаб қолдики, юқоридаги амалларни қилишга одам қўрқиб қолди. Чунки, шунга ўхшаш ишларни қилганларга тазйиқлар бўлаётган экан.
Саволим шуки: қанақа қилганда, ҳам динга, ҳам юртимизда ўрнатилган тартибларга мос келади?
Саволга мос “категория” тополмаганимдан шу категорияда бермоқдаман.
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
- Буни диний қўмитадан сўранг.