Ассалому алайкум! Мен бир одамга савдода шогиртман. Пулларни расходи ва назорати манда. Расход давомида ўзими пулимга савдо пули аралшиб кетар эди. Манга неча марта айнан қанча пул ўтиб кетганини аниқ билмайман. Бировни пулини рухсатсиз ишлатганим аниқ. Шу холат юзасидан кўрсатма берсангиз. Хозирда хисобни аниқ ва тиниқ юритишни йўлга қўйволдим.
– Ва алайкум ассалом! Бор имкониятингизни ишга солиб аниқлаштиринг. Ҳеч имкони бўлмаса пул эгаси билан таҳминий бир ҳисобга келишиб, ўзаро рози бўлиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!