Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуолардаги фарқ

18:20 / 17.05.2023 | Tojimirzayeva Mahliyo | 507

Ассалому алайкум! Баъзи манбаларда бошқа, яна бирида бошқача ёзилган дуолар бор. Масалан, ҳожатга киришдан олдин Аллоҳума аузу бика минал хубси вал хобаис, чиқаётганда Ғуфронака. Яна бир жойда Аллоҳумма инни аузу бика минал-рижсил хобисил мухбиси минар шайтонир рожим. Чиқаётганда яна бошқа бир узун дуони ёзишган шуни айтиш керак деб. Бундай бир биридан оз бўлсада фарқ қилувчи дуолар кўп. Таҳорат олаётганда айтиладиган дуолар ҳам бир жойда бошқача ёзилган бошқасида эса фарқи бор. Саволим қай бирини айтиш кераклигини биз қандай ажратамиз. Диний маълумотлар кўп. 2 Ҳар бир ишни қилишда: кўчага чиқишда, овқат қилишда, уҳлашда айтиладиган дуолар бор. Биз ҳаммасини ёддан билишимиз керакми? Агар уни араб тилидагисини эмас ўзбек тилида ўша дуони маъносини айтсак ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган барча дуоларни ўқишингиз мумкин. Барчаси билан суннат адо топаверади.

2). Дуоларнинг барчасини ёддан билиш шарт қилинмаган. Бу нафл амаллардир. Ҳар ким суннатга амал қилиш савобини олиш ва шафотга ноил бўлишга бўлган ҳимматига қараб ёдлайверади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Ким Менинг валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга уруш эълон қиламан. 
Бандам Менга Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби Менга маҳбуб нарса ила яқинлаша олмас. 
Бандам Менга нафллари ила яқинлашишида бардавом бўлса, Мен унга муҳаббат қиламан. 
Қачон Мен унга муҳаббат қилсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. 
Агар Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар у Мендан паноҳ тиласа, Мен уни Ўз паноҳимга оламан. 
Ўзим қилувчи бўлган ҳеч бир нарсада мўминнинг жони ҳақида иккиланганимдек иккиланган эмасман. У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни истамайман», деди».
Бухорий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда нозик масалалар нозик иборалар ила баён қилинган. Шунинг учун унинг зоҳирий маъносига учмасдан, уламоларимиз узоқ изланишлар оқибатида эришган нозик натижаларни ҳушёрлик билан ўзлаштиришимиз лозим.
Аллоҳ таолога алоҳида яқин бўлиш шарафига муяссар бўлган саодатманд зотлар қай тарзда Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилганлари ҳадиси қудсийда шундай баён этилади.
«Бандам Менга Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби Менга маҳбуб нарса ила яқинлаша олмас».
Демак, банда Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун аввало ўзига фарз қилинган нарсаларни ўринлатиб адо этадиган бўлиши лозим. Фарз амалларни бекаму кўст адо қилган бандагина Аллоҳ таолога яқинлик касб қилган бўлар экан. Фарз амалларни қилмай туриб, Аллоҳ таолога яқин бўлишни ҳатто хаёлга ҳам келтириш мумкин эмас экан.
Фарз амалларни тўлиқ адо этиб, Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилган бандалар яна ҳам яқинроқ бўлиш имконига эга бўлар эканлар. Бунинг учун улар нафл ибодатлар билан машғул бўлмоқлари лозим.
«Бандам Менга нафллар ила яқинлашишида бардавом бўлса, Мен унга муҳаббат қиламан». 
Агар банда фарзларни тўлиқ адо қилганидан кейин нафлларни бардавом бажариб юрса, маълум даражага етганида, Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлар экан.
«Қачон Мен унга муҳаббат қилсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан».
Бу жумлада келган Аллоҳ таолонинг «Унинг эшитадиган қулоғи бўламан» дегани банданинг фақат Аллоҳ таолони рози қиладиган нарсаларни эшитадиган, бошқа нарсаларни эшитмайдиган ҳолга етиб қолишини билдиради. Бу ерда зинҳор зоҳирий маънони хаёлга келтирмаслик керак.
Шунингдек, «кўрадиган кўзи» деганда банда Аллоҳ таолони рози қиладиган нарсадан бошқа нарсани кўришдан ўзини тортадиган бўлишини, «ушлайдиган қўли» деганда банда фақат Аллоҳ таолони рози қиладиган нарсаларни ушлайдиган бўлишини ва «юрадиган оёғи» деганда банда фақатгина Аллоҳ таолони рози қиладиган ишларга юрадиган ҳолга етишини тушуниш лозим.
Демак, банда фарзларни адо этиш ила Аллоҳ таолога яқин бўлади. Нафл ибодатларни кўп қилиш ила Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлади. Сўнгра фақат Аллоҳ таолони рози қиладиган нарсаларни эшитадиган, кўрадиган, ушлайдиган ва Аллоҳ таолони рози қиладиган жойларга юрадиган ҳолга эришади. Бу ҳол унинг учун алоҳида бир мақомга эришиш имконини беради. У ҳолда нималар бўлишини Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларидан билиб оламиз:
«Агар Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар у Мендан паноҳ тиласа, Мен уни Ўз паноҳимга оламан». 
Қисқа қилиб айтиладиган бўлса, бу ҳолда банда дуоси тўхтовсиз қабул бўладиган шарафга ноил бўлади. Валийларнинг ҳоли шундай. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat