Ассалому алайкум! Мен кўп ҳолларда фарз намозидан олдин ният қилишни унутиб қўйяпман. Ва бу фарз намозини бошлаб бўлганимдан кейин ёдимга тушади. Бу ҳолатда намозни қайта ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! “Ният қилишни унутиб қўяман” деганда қалбдан қайси намозни бошлаётганингизни била туриб, тилда шуни талаффуз қилишни унутаётганингизни назарда тутган бўлсангиз намозларингиз дуруст. Чунки ниятни тил билан талаффуз қилиш шарт эмас. Аммо қалбингизда ҳам қайси намоз ўқишни билмай тўғридан-тўғри намозга киришиб кетаётган бўлсангиз, ният дуруст бўлмагани учун намозни қайта ўқишингиз лозим. Валлоҳу аълам!