Ассалому алайкум! 1). Мен талабаман, бир куни ислом дини тарихи дарсида ўқитувчимиз бир гапни айтиб қолдилар ва менда шундай ҳулоса келиб чиқди , айтишларича бизларга малум бўлган тарихий якка ҳудоликка даъват қилувчи шахслар , 124 000 пайғамбарларлани бири бўлиши ҳам мумкин экан , шунга сизлардан сўрамоқчи эдим, ростан ҳам шундай бўлиши мумкинми 2 ) бизда ҳозирда фалсафа фани ҳам киради бу фанда ғайри дин вакилларини ҳудо ҳақида айтилган сафсата гаплари ва қолоқ фикрлари ҳам учрайди , биз нега бунақа бўлмағур нарсаларни ўрганяпмиз десак ,оқитувчимиз фалсафа фани қандай келиб чиққаннини билишингиз керак дейди. Саволим шу эдики бунақа фанларни ўқисак гуноҳкўр бўлиб қолмаймизми ва ўзи "фалсафа " деган фанни ўқисак бўладими
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўзлари тўқиб олган ёки тарихда бўлганлиги шубҳа остидаги инсонларни Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири деб даъво қилишдан қўрқишсин. Пайғамбарлигига аниқ далил-исбот йўқ исмлар ҳақида “бўлиши мумкин” деб инсонларни қалбига шубҳа солишмасин.
2). Диний нуқтаи назардан илмларни яхши тушуниб олиш учун диний мадрасаларимизда фалсафадан “Мебзий”, мантиқдан “Исоғужий” ва “Мантиқи муҳашший” каби китоблардан дарс берилади. Диний илмлар, хусусан фиқҳ ва ақоид илмида маълум даражада фалсафа ва мантиқ китобларини ўқимасдан чора йўқдир. Валлоҳу аълам!