Мен ҳозир сизнинг “Бахтиёр оила” номли китобингизни ўқимоқдаман, китобда ўзимга тушунарсиз бўлган бир сўз хақида тушунча беришингизни сўрамоқчи эдим, рухсатингиз билан.
“Жинсий олатнинг кесилган бўлиши, жинсий заифлик ва бичилганлик (маҳрни) мен қилувчи омил эмас”, деган гапдаги “бичилганлик” сўзи нима маънони англатади. Олдинроқ ҳам шу сўзни эшитиб тушунмагандим.
Авваллари баъзи одамларни, аниқроғи қулларни жинсий олатини ишламайдиган қилиб, томирини узиб қўйилган. Бизда “бичма қўй” деган тушунча ҳозир ҳам чорвадорларда мавжуд. Гўшти яхши бўлсин деб эркак қўзиларни бичиб қўйишади.