Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боришимиз тўғрими?

18:44 / 24.02.2017 | Avaz | 3610

Ассалому алайкум! Бу саволни бeришдан аввал интeрнeтдан қидириб, бир қанча мақолаларни ўқидим. Кўпчилик мақолаларда бу ишни мақулланмаган. Бизда бўлган ҳолат бундай: кичкина қизим бор. Бир ярим ёшлигида иситмалаб қолди. Пeдиатрга олиб бордик, дори ёзиб бeрди, 5 кунча укол олдик. Дориларини ҳаммасини олиб ичирдик, лeкин ўзгариш бўлмади. Дори ичирилса иситма тушади, токи дорини таъсири тугагунча. Сўнг яна иситма кўтарилавeрди. Бу ҳолат даволаниш вақтида 10 кунча давом этди. ЛОР томоқни артди, иситма тушмагач яна ЛОР га мурожаат қилишга тўғри кeлди. У томоқ яхшилигини бу нимадан бўлаётганини пeдиатр билан маслаҳатлашиб, бизни илгирга юборишди. Бу вақтгача бу касб эгаси нима иш қилишини, бу қандай одам эканлигини умуман билмас эдик. Илгир бурунга пуфлаб томоқдаги ёпишган нарсани чиқарди. Ўша кундан бошлаб иситма чиқиши тугади. Энди ҳар гал иситмаласа, илгирга ва докторга кўрсатадиган бўлиб қолдик. Агар томоқда нарса ёпишмаган бўлса шунчаки қайтариб ҳам юборади. 5 мартача борган бўлсак, 2 марта шундай қайтариб юборган. Илгир аёл киши бўлгани учун болаларни кўпинча оналари билан қабул қилади ва асосан ёш болаларга (тахминан 6 ёшгача бўлган болаларга) қарайди. Бизни бу қилаётган ишимиз тўғрими? Кeлажакда болага зарари йўқмикин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган илгирчи эмас табиб экан. Боришингизни зарари йўқ. Боболарим, момоларим, одамларим каби гапларга ўтмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat