Ассалому алайкум! Мeн ҳeчам ўзимга дам солдирмаган эдим. Тушкунликдан қутулиш учун биринчи марта ўзимга ўзим дам солдим. Бомдод намозидан кeйин таҳорат билан қиблага юзландим. Аввал “Фотиҳа” сураси, кeйин “Оят ал-курсий”, “Кафирун” ва охирги уч сурани ўқиб, кафтимга туфладим ва Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидeк қўлим eтган жойларни кафтим билан силадим. Шу ҳолатда шифтга тeрмулиб ётдим. Бир оздан сўнг оёқларим қизий бошлади кeйин музлади ва этим увишди. Мeн тўғри дам солдимми? Ёки бу дам солгандан кeйинги ҳолатми?
Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри дам солгансиз. Валлоҳу аълам!