Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши бир вақтда икки никоҳда бўлиши

17:34 / 23.12.2022 | Bekzod | 1072

Ассалому алайкум! (Мисол учун) бир аёл эри бўла туриб унга билдирмасдан бошқаси билан ҳаром бўлмаслик учун никоҳ қилди. Яъни эри билан ҳам никоҳи бор ва яна бир киши билан никоҳланиб яшаб юрса гуноҳ бўладими. Аҳир ўйнаш эмаску никоҳи бор. Бўлмайдими шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Агар шундай бўлсаю аёлни қайтаришга уринсаю у эътиборсизлик қилиб ҳеч нарса қилмайди дея кўнмасачи ўша иккинчи никоҳ қилиб олган кишиниг нимаики топгани ҳаром бўладими. Ва оиладагилари қаршилик қилса ҳам аёл кўнмаса оиладагилар гуноҳкор бўлишадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлади. Аёл киши бир вақтнинг ўзида фақат битта эрнинг никоҳида бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида икки эркакни никоҳида бўлиши мумкин эмас. Эри бўлатуриб ўзича ўқитган никоҳи боғланмайди. Бу зинодир. Бу ишнинг ҳаромлигини билгач, шариат ҳукмини қабул қилгиси келмай, ҳалол деб туриб олса, зинони ҳалол дегани учун диндан чиқади. Ўша “эркак” билиб қўйсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat