Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқдан кейин яшаса

17:44 / 23.12.2022 | Nigora | 1040

Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан 4 йилдан буён яшимиз ҳўжайиним бундан 3 йил олдин уч талоқ айтган эди диний идорага борип учрашсак никоҳ ўқип қўйди. Орада яна яшадик кейин яна 1 ой олдин 2 марта уч талоқ деб айтти яна диний идорага борсак никоҳ ўқиттик. Домла 2 та никоҳдан кейин айтса бўмайди ҳалолсилар деди. Ҳозир яшаяпмиз 2 та ўғлим бор лекин ўйланяпман. Домла нима дейсиз яшасак бўладими ёки яхшилик билан ажралеликми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 3 талоқ бир лафз билан қўйилса ҳам 3 та тушади. 3 талоқдан сўнг эр-хотин бир-бирига ҳаром бўлиб, қайта бир-бирларига никоҳланишлари дуруст эмас. Буни билиб-билмай никоҳ ўқитсалар ҳам боғланмайди. Тўрт фиқҳий мазҳабнинг сўзи шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat