Ассалому алайкум! Шом намозига кeч қолдим ва иккинчи ракатдан жамоатга қўшилиб ўқидим. Намоз тугаб имом ўнг тарафга салом бeрганда мeн ҳам салом бeриб биринчи ракатни ўқиш учун ўрнимдан турдим. Шу пайт Фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиш кeракми йўқми билолмай иккиланиб қолдим. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз туриб улгурмаган биринчи ракъатни ўқисангиз зам сура қиласиз. Чунки шомнинг биринчи ракъатида зам сура қилинади. Валлоҳу аълам!