Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонига тажовуз қилганга қандай жавоб қайтариш керак?

16:10 / 10.05.2018 | Muslim | 2686
Ассалому алайкум! Саволим учун олдиндан узур сўрайман! Агарда душман қастдан жароҳат етказмоқчи бўлса ёки ўлдирмоқчи бўлиб ташланса унга қандай жавоб қайтарилиш жоиз? Ўзини ҳимоялаш учун унга тан жароҳат билан жавоб қайтарса бўладими? Динимиз бундай шароитда қандай йўл тутишни буюради? Жавоб учун олдиндан Раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُواْ عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُواْ اللّهَ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ۝ 

194.... Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.
«Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор»
, яъни ҳаром қилинган нарсани ким қандай бузса, унга ўшанга яраша жазо берилади, ундан қасос олинади.
Мусулмонларга қарши уруш очиб, ҳаром қилинган нарсани бузиб, тажовузкорлик қилганлардан ўч олинади. Аммо ўч олишда маълум чегара бўлиб, мусулмонлар ундан чиқмайдилар. Қилган душманлигига яраша жавоб қилинади, ошириб юборилмайди ёки камайтириб қўйилмайди:
«Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг».
Албатта, бу ишларни амалга ошириш қийин, айниқса, душманлик қилиб, аччиқни чиқарган одам билан бўладиган муомалада. Шунинг учун ҳам тақво зарур. Аллоҳдан қўрқадиганларгина бундай улкан ишни амалга оширишлари мумкин. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида:
«Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир», – демоқда.
Эътибор берадиган бўлсак, нафақат Аллоҳга ибодат қилганда ёки одамлар билан муомала қилганда, балки душман билан урушаётганда ҳам тақво зарур экан. Аллоҳ таоло уруш ҳақидаги ояти каримани ҳам тақвога амр қилиш билан якунламоқда. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat