Ассалому алайкум! Бизнесда вақт, маблағ, сифат тамонидан нохақ талофат кўрган одам нариги тарафдан компенсация ундириши жоизми, мумкин бўлса қандай хажмда бўлади? Мисол учун мен ўз ишлаб чиқарувим учун мухим бўлган бирор детал буюртма қилдим, нарх, сифат, вақт келишилди. Лекин нариги тараф сифатсиз махсулот тақдим қилса ёки вақтни келишилгандан анча чўзиб юборса (ўйламасдан буюртма олаверган), шу сабабли бизнесимга зарар бўлса (бизнесда вақт мухимку) компенсация талаб қилишим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Кўрилган реал зарарни қоплатиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!