Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

00:00 / 08.02.2013 | eski savollar | 1954
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух! Хурматли хазрат, Сиздан, бир масалада ёрдам беришингизни сўрайман! Ушбу масала қўйидагича: Менга тегишли булган автомашинани (Волга 3102) бир дехқонга 2012 йилнинг сентябр ойларида пулни булиб бериш шарти билан сотган эдим. Автомашинани 4500 АҚШ долларига бахоладик. Шартимиз қўйидагича эди: 3000 АҚШ долларини олдиндан бериб (автомашинани олишдан аввал), қолган 1500 АҚШ долларини 2012 йил 23 декабргача булиб-булиб беришдан иборат эди. Мен томонимдан, унга автомобилни вақтинча бошқариш учун, яъни йил охиригача булган муддатга ишочнома ёзиб беришдан иборат эди. Мен томондан ушбу шарт тулиқ бажарилди ва автомашина тақдим этилди. Дехқон эса, автомашинани олиш пайтида фақатгина 1750 АҚШ доллари борлигини, қолган 1250 АҚШ долларини 10 кун ичида етказиб беришни ваъда қилди (гувоҳлар бор). 23 октябрда дехқон томондан 400 АҚШ доллари ва 20 ноябрда 1000 АҚШ доллари, жами дехқондан олинган пул маблағи 3150 АҚШ долларини ташкил қилди. Шартимиз буйича хозир кунгача қолган 1350 АҚШ долларини бермаяпти. Ман нима қилишим керак. Маслахатингизга муҳтожман. Олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ихтиёр сизда, имконингиз бўлса кутинг. Бўлмаса, савдони бузишни талаб қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat