Ассалому алайкум! Мен кешбек савдо қилганнинг ҳаққими ёки ҳаридорни ҳаққими буни билмасдим ва сотган маҳсулотларимни(дориларни) чекини олмаган ҳаридорларникини уриб олардим ва менга кешбек суммаси картамга тушириб берилди. Мен энди билишимча у ҳаридорнинг ҳаққи бўлар экан Мен энди ўша пулларни савоб умид қилмасдан эҳсон қилиш учун бирон қийналган одамларга дори олса мен ўша кешбекни берган суммасини ўзим тўлаб берсам бўладими (дорихона ўзимизники)
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Тўлаб бераётган одамингиз фақир-мискин бўлсин. Валлоҳу аълам!