Ассалому алайкум! Менга озиқ-овқат олди-сотти бўйича иш таклиф қилинди, аммо шартномадаги бир нарса менга ёқмади. Масалан мен компанияга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича шартнома тузаман. Шартномада махсулотларни уларга неча пулдан сотишим келтирилади. Масалан 1та колбаса маҳсулотини олсак, шартнома бўйича 10000 съомга сотаман деб белгиласам (нархни ўзим белгилайман) уни 1йил давомида 10000 сўмга сотишин керак бўлади. Мисол учун колбасани бозордан 8000 га олсам ва шартнома бўйича уларга 10000 сўмга сотсаму колбаса нархи 15000 минга кўтарилса ҳам шартнома тугагунга қадат шартномада келтирилганидек 10000 сўмга сотишим керак бўлади. Шартнома эса 1 йиллик тузилади. Мен зарарга кираманми йўқми буни аҳамияти йўқ, шартномага амал қилишим керак ва нархни ўзгартира олмайман. Бошқа маҳсулотлар ҳам шундай, бу турдаги тижорат жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Келишув вақтида харидорга сотиладиган нарсани кейинроқ топшириш шарти билан савдо қилиш.
Савол. Шартнома тузилаётган пайтда сотиладиган нарсанинг ҳамма қийматини ёки баъзи бир қисмини нақд бериб сотувчи молни кейинроқ топширишни шарт қилса, шу байъ (савдо) жоиз бўладими?
Жавоб. Байънинг асли савдолашилгандан кейин сотувчининг зиммасига сотилган молни топшириш, харидорга эса унинг нархини нақдга келишилган бўлса нақд, насияга келишилган бўлса, муддати келган пайтида тўлаш вожиб бўлади.
Лекин сотувчи савдолашаётган молни кейинроқ беришни шарт қилиши байъ тақозо қилган нарса эмас. Бу шарт фуқаҳолар наздида фосид шарт ҳисобланади. Нархини аввалдан тўлаб молни маълум бир муддатдан кейин қўлга олиш битими фуқаҳолар наздида истижрор савдоси қаторига кириб, бу тузилган битм байъ эмас, балки байъга ваъдалашув ҳисобланади. Савдо битими молни ҳаридорга топширилган вақтда ниҳоясига етган бўлади. Шунга биноан, харидор молни қўлга олмасдан туриб, ўзиники бўлмаган нарсани сотиш, бировга ҳадя қилиш каби молни тасарруф қилиши жоиз эмас.
«وَمَنْ بَاعَ عَيْنًا عَلَى أَنْ لَا يُسَلِّمَهُ إلَى رَأْسِ الشَّهْرِ، فَالْبَيْعُ فَاسِدٌ»؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ فِي الْمَبِيعِ الْعَيْنِ بَاطِلٌ، فَيَكُونُ شَرْطًا فَاسِدًا، وَهَذَا؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ شُرِعَ تَرْفِيهًا، فَيَلِيقُ بِالدُّيُونِ دُونَ الْأَعْيَانِ
Ким муайян бир молни (салам савдосидан ташқари) бир ойгача харидорга топширмасликни шарт қилса, савдо фосид бўлади (чунки нархнинг насияси жоиз) молнинг насияси ботилдир. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам!