Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдоси

20:41 / 21.07.2022 | Abdussomad | 1003

Ассалому алайкум! Мен насия савдо билан шуғулланаман. Масалан: 300$ Нарсани 4 ойга 400$ сотаман. Буни сўраганман. Мен сўрамоқчи бўлганим- 300$лик нарсани 100$ни бошида бераман дасаю, қолган пулни устига мен фойдами қўйиб 280$ га сотсам бўладими? Яни бошида пулни бир қисмини бераман деган одамга вариантга қандай савдо қилай? Пулини бир қисмини берса қолгани қарз бўлиб қолиб, кейин устига мен фойда қўйсам рибо бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша молни 380$ га маълум муддатга сотинг. 100$ ни дарҳол берсин, қолган 280$ ни келишилган муддатда тўласин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat