Ассалому алайкум! Мени бир дўстимни Дамас автомобили бор, уни танишига 6000$га сотиб, дўстим дамасни ўзи миниб, унга (сотиб олган одамга) аренда тўлашни таклиф қилди. Аммо дўстим у одам билан ўртада олди-сотди шартнома қилмасдан, 2 шахс гувоҳлигида сотмоқчи. Яъни дўстимда дамас ҳам пул ҳам қолмоқда, у фақат аренда тўлайди. Мошина эгаси қачон хоҳласа шунда топширишга келишилди. Шундай ҳолатда рибога яқин бўлиб қолмайдими? Шу масалада ойдинлик киритишда ёрдам бериб юборинглар илтимос. Олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Аввало сотсин. Кейин алоҳида шартнома тузиб арендага олиши мумкин. Мошина сотиб олганники бўлади, у хоҳлаганига беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!