Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онам хоҳишлари

00:14 / 22.03.2022 | Mirjalolxon | 1594

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Ҳозир талабаман, иқтисодиёт йўналиши бўйича 2-курсда ўқийман. Ўзимга касб танлайдиган вақтим илмсизлик қилиб адашиб шу йўналишни танлаганман. Келажакда банкка ишлаш режам йўқ эди ҳозир. Кейинчалик бугалтерияни ўрганиб бугалтер бўлиш ниятида юргандим. Яқинда чиққан президент фармонига кўра талабаларга ишлаш учун барча имкониятлар бериляпти. Шундан бери ота онам сани банкка ишга киргизамиз деб ҳоли жонимга қўйишмаяпти. 1 йилдан бери бекор юрмай деб бир спиртли ичимликлар ичиш мумкин бўлмаган чойхонага ишлайман. Ўқишим бошланса ҳафтада 3 4 кун ишлаб келаман. Каникулда ҳар куни ишлайман. Банкнинг рибога алоқаси бўлмаган жойда ишлаш мумкинлигини биламан. Лекин ҳозир бошқа бўлимларга деярли бўш иш ўрни йўқ. Буни дадамга ҳам айтдим лекин улар отам ҳам бир нарсани билади дегинда айтганимни қил деяптилар. Дадам Россиядалар. Бизни боқиш учун кетганлар буни ҳам тушуниб туримман. Аммо мен келажакда ўзим ҳам оила аʼзоларимга ҳам ҳаром луқма едиришни хоҳламайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендай бир гуноҳкор умматларини тушида кўп бор йўқладилар. Бундан кейин ҳам қандай қилиб энг оғир гуноҳлардан бўлган ишни қилишим мумкин. Илтимос маслаҳат беринглар устозлар. Ҳозир боши берк кўчага кириб қолгандекман. Ота онамни хоҳишларига қараб ишлайми ёки уларни айтганларини қилмасдан уларни норизо қилайми. Ота она гуноҳ ишга буюрган вақтида қилмаслик кераклигини агар улар оқ қилган тақдирда ҳам бу ўтмаслигини биламан. Лекин уларни дуоларидан қуруқ қолишдан қўрқяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизнинг ечимини ўзингиз ҳам билар экансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat