Баъзи олимлар ҳадислар асосида инсон ичига жин киришини тасдиқлаяптилар. Усмон ибн Абул Осдан ривоят қилинади: У киши айтади: Мен Росулуллоҳ (с. а. в)га Қуръонни есдан чиқариб қўяётганим ҳақида шикоят қилдìм. Шунда у зот қўллари бн кўкрагимга уриб дедилар: Ей шайтон! Усмонни кўкрагидан чиқ! . Усмон деди: Шундан сўнг мен Қуръондан ҳеч нарсани есимдан чиқармадим, уни зикр қилишни яхши кўриб қолдим. {ТАБАРОНИЙ, АЛ-МÖъЖАМУЛ КАБИЙР} ва иснадуҳу ҳасан.
Бу ҳадисда шайтон инсонга у ҳатто холис мўмин бўлсаҳам гоҳо ёпишиши ва унинг ичига киришига очиқ далил бор дейдилар. Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу фикрлар тўғрими ?
- Ҳадисда шайтон дейилган сиз жин демоқдасиз. Ўша домлалар нима учун аввалроқ ушбу ҳадисни далил қилмай, айни энди далил қилишмоқда экан, сўраб кўринг улардан.