Ҳазрат иншаАллоҳ яқин кунлар ичида Умрага кетиш ҳаракатидаман. Ҳали уйланмаганлигим боис баъзида хаёлимга ёмон (хаёсиз) нарсалар келиб қолади. Шунда ўзимми Астағфируллоҳ деб чалғитишга ҳаракат қиламан. Ҳазрат, агар бунақа нарсалар Умра давомида ҳам содир бўлиб қолса қандай йўл тутай. Аввало бунақа нарсаларни ўйламасликка ҳаракат қиламан. Мободо шунақа ҳолат бўлиб қолса, мен гуноҳкор бўламанми?
Аввало яхши ишда ёмон ният қилманг. Мабода бўлиб қолса, умрада бошқа алоҳида ҳукм йўқ. Аввал қандай бўлса шундай бўлади.