Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда

05:24 / 24.12.2022 | Fotima | 892

Ассалому алайкум! Бир эркак бир аёл билан гаплашиб юриб, алоқа қилса, у аёл ажрашган лекин иддасидан чиқмаган бўлса, алоқа қилишда давом этишса яъни жинсий яқинлик ва идда тугаб никоҳ ўқитишса, бу никоҳ ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Идда тугагач ўқилган никоҳ дуруст. Унгача бўлган ишлар ҳаром. Зино.

 Зино луғатда “фужур”, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Таърифларнинг барчасини кўриб чиқилганда зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги мулоҳаза қилинади: “Ораларида никоҳ бўлмаган ва никоҳ бор деб гумон қилмаган ҳолда, эркак ва аёлнинг бир–бирларига жинсий қўшилишлари зинодир”.
Зино ҳаромдир. У Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш каби энг катта гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
Аллоҳ таоло айтган: ”Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар ва зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар).
Аллоҳнинг барча шариатларида зино ҳаром иш бўлиб, унга қарши турилган, унга қарши курашилган. Самовий шариатларнинг энг охиргиси шариатимизда ҳам зинодан қайтаришда, ундан огоҳ этишда қаттиқ турилган. Зеро, зино сабабли насаблар тартибсиз аралашиб кетади, наслга зарар етади, оилалар бузилади, алоқалар узилади, касалликлар тарқалади, шаҳватларга берилиб тубанликка кетилади, гўзал ахлоқлар завол топади.
Аллоҳ қуйидагича марҳамат қилган:
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).
Оятда “зино қилманглар” дейилмаган, балки “зинога яқинлашманглар” дейилмоқда. Бу дегани, “зино қилманглар”, дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин, мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги, зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Маълумки Ислом бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлни ҳам тўсади ва уни тақозо этувчи барча воситаларни ҳаром деб эълон қилади. Демак зино ва унга боғлиқ бўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши мутлақо ҳаромдир! Зинонинг ҳаромлигини Аллоҳ зинодан узоқда бўлувчиларни мадҳ қилганидан ҳам билиб олиш мумкин.
Аллоҳ айтади: ”Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир. Улар закотни адо қилгувчилардир. Улар фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмасдирлар. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир” (Мўъминун 1 – 7).
Аллоҳ ушбу оятларда мўминларнинг энг асосий сифатларини зикр қилганда мўмин ва мўминаларлар ўз фаржларини ҳаром ишлардан сақлашларини айтган. Оятга биноан ким иффатини сақламаса мўминлигининг катта қисмини йўқотган ва улуғ бойликдан ажраган бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам зинонинг ҳаромлиги таъкидланиб, ҳалок этувчи гуноҳи кабиралардан деб саналган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat