Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бeморнинг рўзаси

15:53 / 23.06.2016 | parviz | 2242

Ассалому алайкум! Мен рўза асносида касал бўлиб қолдим. Ҳозир ҳам томоғим қаттиқ оғриган сабаб 4-5 кундан бери кундузи рўза тутиб, кечалари дори ичяпман. Аммо кундузи 4-5 марта оғзимни дорили сувда чаяётгандим. Умуман олганда сув ютмадим. Лекин дорининг асари оғиз ва томоғимда қолиб, уни ютиб юборяпман ва менга шундай сезиляпти. Менга қазо ва каффорат вожибми? Илтимос тезроқ жавоб берсангиз. Раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳоларимиз : “Аёл киши ночор ҳолатда, таомнинг таъмини билиш учун овқатни оғзига олиб, таъмини билиб қайта туфлаб юборса, рўзаси очилмайди. Аммо бундай қилиш макруҳ” деганлар. Шунга биноан оғзингизни дорили сувда чайишингиз макруҳ бўлсада, ичингизга кетиб қолмаса рўзани очмайди. Лекин оғзингизда тўпланган тупукни туфлаб ташлашингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat